Бухгалтерия ҳисоби
Корхона бухгалтерия ҳисобини тўлиқ юритиш — бирламчи ҳужжатлардан то балансларгача барчасини биз бажарамиз.
E-TAX — бу бизнесингизни ишончли юритиш учун профессионал бухгалтерия ва солиқ хизматларини тақдим этувчи жамоа. Биз мижозларимизга қулай, тезкор ва аниқ ечимлар таклиф қиламиз.
Доимий мижоз ва МЧЖлар билан ҳамкорликдамиз
Ҳисоботлар ўз вақтида ва хатосиз топширилади
Жамоанинг максимал иш тажрибаси (3–20 йил)
Асосий бухгалтерия ва солиқ хизмати йўналиши
Корхона бухгалтерия ҳисобини тўлиқ юритиш — бирламчи ҳужжатлардан то балансларгача барчасини биз бажарамиз.
НДС, фойда солиғи ва бошқа барча солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва давлат органларига топшириш.
Кадрлар бўлими ҳужжатлари, меҳнат шартномалари ва иш ҳақи ҳисоб-китоблари — барчаси тартибда ва қонун доирасида.
Электрон ҳисоб-фактуралар билан тўлиқ ишлаш ҳамда кунлик банк операцияларини назорат қилиш.
Солиқ ва молиявий маслаҳатлар. Мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилишингизга ёрдам берамиз.
МЧЖ, ЯТТ ва корхоналарни очиш, ёпиш ҳамда қайта рўйхатдан ўтказиш хизматлари.
Савдо ва дистрибюция компаниялари, хусусий боғчалар ва ўқув марказлари, автопарк ва логистика фирмалари, қурилиш ва хизмат кўрсатиш — ҳар бир соҳанинг ҳисоб хусусиятларини биламиз.
Бухгалтерия ва солиқ соҳасида 3 йилдан 20 йилгача профессионал иш тажрибасига эга мутахассислар.
Ҳар бир мижозга шахсий ёндашув. Бизнес ҳажмингизга мос ечим ва шаффоф нарх — яширин харажатларсиз.
Савол берсангиз — жавоб оласиз. Доимий қўллаб-қувватлаш, солиқ жарималарини олдини олиш ва ишончли хизмат.
Бепул телефон ёки учрашув. Сизнинг бизнесингизни, ҳозирги ҳолатини ва эҳтиёжларингизни эшитамиз.
Мавжуд бухгалтерия ва солиқ ҳолатини кўриб чиқамиз. Муаммоли нуқталарни аниқлаб, ечим таклиф қиламиз.
Бизнес ҳажмингизга мос индивидуал нарх ва хизмат тўплами. Ҳамма шартлар олдиндан келишилади.
Ойлик доимий ҳамкорлик. Ҳисоботлар ўз вақтида, доимий алоқа ва тўлиқ қўллаб-қувватлаш.
E-TAX билан ишлаш жуда қулай — ҳаммаси ўз вақтида ва тушунарли.
Савдо ва дистрибюция компаниялари, хусусий боғчалар ва ўқув марказлари, автопарк ва логистика фирмалари, қурилиш компаниялари, хизмат кўрсатиш бизнеслари — турли соҳаларда 200+ дан ортиқ фирма ва МЧЖлар билан доимий ҳамкорликда ишлаймиз.
Бепул консультация учун боғланинг. Сизнинг бизнес ҳажмингизга мос индивидуал хизмат ва нарх таклиф қиламиз.